Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Олмалиқ» Ёшлар лигасида «Насаф»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси 5-тур доирасида «Олмалиқ» - «Насаф» ўйини ўтказилди.

Учрашув майдон эгаларининг кичик устунлигида бошланди. “Олмалиқ” ёшларининг дастлабки ташкил этган ҳужумлари охирига етказилмасдан ҳимоячилар томонидан бартараф этилаверди. Вақт ўтган сайин меҳмонлар ҳам фаоллашди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Аммо ҳеч кимга дарвозани ишғол этиш насиб этмади.

Учрашувнинг 22-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. “Олмалиқ” жамоаси ёшларининг голини Шахбоз Умаров урди – 1:0.
Ушбу голдан кейин меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланишди. Гол уриш учун имкониятлар ҳам яратишди. Аммо биринчи бўлим шу ҳисобда ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлим бошидан мураббийлар бирдан иккита ўзгаришни амалга оширишди. Майдонда ҳаракат қилган Шароф Муҳитдинов ва Худоёрхон Сагдуллаев ўрнига Ислом Кенжабоев ва Дониёржон Нарзуллаев майдонга тушишди.
Бу ўзгаришлар «Насаф» ўйинини сезиларли кучайтирди. Иккинчи бўлим бошидан ташаббусни ўз қўлларига олган меҳмонлар рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини анча саросимага солиб қўйишди. Уларнинг уюштирган ҳужумлари анча хавфли кўриниш ола бошлади.

Ўйиннинг 56-дақиқасига келиб, тезкор ташкил этилган ҳужум голга айланди. Дилшод Хушбаковнинг ошириб берган тўпини дастлаб Дониёр Нарзуллаев дарвозага тепди, дарвозабон қайтарган тўпни эса Кенжабоев дарвозага аниқ йўллаб, голга айлантирди – 1:1

Ҳисоб тенглашгач ўйин кескин тус олди. Ҳар иккала жамоа бор эътиборини ҳужумларга қаратди. Майдонда тенг ва шиддатли кураш давом этди. Учрашув асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганда “Олмалиқ” жамоаси ёшлари яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Бу вазиятда рақиб ҳужумчилари дарвозабонни хатога қилишга мажбур этишди ва иккинчи бўлимда майдонга тушган Фарход Имомов бу имкониятни қўлдан чиқармади.

Ёшлар лигаси, 5-тур
“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Насаф” (Қарши) 2:1 (1:0)
Голлар: Шахбоз Умаров, 22’-1:0, Фарход Имамов, 85’-2:1 – Ислом Кенжабоев, 56’-1:1.

06.04.2017. “Металлург” стадиони. 15:30да
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Тошкент), Хусан Худойбердиев (Тош.вил.), Хусниддин Уралов (Тош.вил.), Караматулло Хасанов (Тош.вил.)
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.
“Олмалиқ”: 1.Аброр Каримов (с), 2.Фарруҳ Содиқов (5.Шахзодбек Алиқулов 88), 7.Дадахон Юсупов 21.Мақсад Сейилбеков 90+2), 8.Мурод Ражабов, 9.Авазжон Раҳматуллаев (13.Фарход Имомов 63), 10.Дониёр Набиев (4.Аббос Тулқинов 90+3), 11.Шахбоз Умаров (14.Достожон Рашидов 79), 17.Миржалол Мирюсупов, 18.Жасурбек Умаров, 19.Қувондиқ Мўминов, 20.Азамат Жумабоев.
Захира: 16.Александр Меньшов, 15.Азимжон Омонжонов.
“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 32.Ғолиб Ғайбуллаев (13.Муҳриддин Зоиров 84), 4.Жўрабек Маннонов, 28.Сардор Садуллаев, 19.Шерзод Насруллаев, 7.Сирожиддин Қўзиев (с) (10.Жаҳонгир Қурбонбоев 78), 29.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов (22.Ислом Кенжабаев 46), 27.Дилшод Саитов (16.Алфайзи Неъматов 90+1), 33.Худоёрхон Сагдуллаев (38.Дониёржон Нарзуллаев 46), 9.Дилшод Хушбаков.
Захира: 44.Музаффар Шарипов, 34.Наврўзжон Саидов.
Огоҳлантириш: Дадахон Юсупов 90 - Дилшод Хушбаков 90+3.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:04, 06.04.2017.
Ўқилди: 5003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.