Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк медал қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

4 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақада 57 та давлатдан 445 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашишмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. 10 апрелга қадар давом этадиган мусобақада қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти:

1. Саидмухтор Саидахроров (94 кг)
2. Азамат Рамазанов (62 кг)
3. Асадбек Нариманов (62 кг)
4. Муҳаммадқодир Тоштемиров (69 кг)
5. Александр Ли (94 кг)
6. Сарвар Тоштемиров (69 кг)
7. Дилмурод Салимов (77 кг)
8. Азимжон Ходжиев (85 кг)

9. Долера Давронова (+75 кг)
10. Гулноза Ахмадова (75 кг)
11. Зухра Отажонова (48 кг)
12. Шахлохон Абдуллаева (58 кг)
13. Турсуной Жабборова (69 кг)
14. Кумушхон Файзуллаева (58 кг)
15. Шодмоной Очилова (75 кг)
16. Зарнигор Абдурахмонова (63 кг)

Бу сафарги жаҳон чемпионатида делегациямизга илк медални қизлар ўртасида 58 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева тақдим этди. У даст кўтаришда 79, силтаб кўтаришда эса 106 килограмм оғирликни бўйсидира олди. Кумушхон силтаб кўтаришда кумуш медалга лойиқ кўрилган бўлса, якунда умумий 185 килограмм натижаси билан бронза медалига сазовор бўлди.

Таъкидлаш лозимки ушбу вазн тоифасида 38 нафар спортчи қизлар иштирок этган бўлишса, медаллар учун асосий кураш Ўзбекистон, Туркия, Украина, Руминия, Таиланд ва Белорус терма жамоалари ўртасида кечди. Якунда туркиялик Нурай Левент 191 кг. натижа билан олтин, украиналик Мария Ханхур 186 кг. кўрсаткич билан кумуш, ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева эса 185 кг. натижаси билан бронза медалини қўлга киритишди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган қолган вакилларимиз ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда. Кеча ўсмирлар ўртасида А гуруҳида финал босқичининг 69 кг. вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Сарвар Тоштемиров афсуски рақибларига имкониятни бой бериб, совриндорлар орасига кира олмади.

Бангкокдаги жаҳон чемпионатининг биз учун эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур жаҳон чемпионатида 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналади. Маълумотларга кўра, жаҳон чемпионатида 1-7 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2+2 кўринишида лицензияларга эга бўлишади.

Яъни умумжамоа ҳисобида кучли еттиталикка кирган давлатлар учун 2 та ўғил болалар ва 2 та қизлар учун ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси ажратилади. 8-17 ўринларни банд этган терма жамоаларга эса 1+1 кўринишида йўлланмалар тақсимланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:04, 08.04.2017.
Ўқилди: 5422 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3285]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2955]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2674]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2149]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1909]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1753]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1694]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1633]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1625]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик