"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатида "Малага"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) фикрлари билан ўртоқлашди
"Неймарга сариқ карточкалар ноодатий тарзда кўрсатилди, деб ўйлайман. Ўйинда ҳтиёт бўлишимиз керак. Баъзи вазиятларда "Маоага" футболчилари қўпол ўйнадилар ва огоҳлантирилиши керак эди. Неймар эса бутсаси боғичини боғлаб олгани учун сариқ карточка олди.
Бунга хотиржам муносабатда бўлишимиз керак.
"Реал" билан ўйин чемпионат тақдирини ҳал қилмайди. Агар уни ютган тақдиримизда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Ла лига рақобатбардош бўлиб бораётгани яхши - чемпионат қизимоқда.
Кўп очко жамғарган жамоа чемпион бўлади. "Малага" билан ўйинда имкониятларимиз кўп бўлди.
Биз кўп вазиятлар яратдик, кейин рақиб тасодифан тўпни олдинга етказди ва гол урди. Иккинчи бўлимда камчилик бўлиб ҳам устунлик қилдик, аммо ўйин охирида иккинчи голни уришди.
Бундай натижани кутмаган эдик ва кўпроғига муносиб эдик", - дейди Энрике.