"Манчестер Сити" клуби 2018 йилда эркин агентга айланадиган "Арсенал" яримҳимоячиси Алексис Санчес учун курашга қўшилди.
Чилининг Cooperativa нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" 28 ёшли футболчи учун курашда "ПСЖ" ва "Челси" клубларини ортда қолдирмоқдалар ва унинг учун 50 миллион фунт тўламоқчилар.
"Ман Сити" Санчеснинг ўзига 200 минг ҳафталик маош тўлашга тайёр.
Аввалроқ, чилилик футболчининг ўзи "Челси"га ўтишни истаётгани хабар қилинган эди.