Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Миллий термаларда ўйнамаган 10 нафар топ-футболчи

Баҳо:
+ | -

Футболда ҳам худди ҳаётдагидай ўз адолатсизликлари бор. Кўпинча кутилмаган воқеалар сабаб топ-футболчи фаолиятининг энг чўққиси ҳисобланган миллий термадаги иштирокдан мосуво бўлади. Қуйидаги мақола айнан шу ҳақда.

10. Доменико Берарди, 22 ёшда. Италия|«Сассуоло»

Ўта иқтидорли бўлган қанот ярим ҳимоячиси 22 ёшидаёт «А» сериясида 50дан ортиқ тўп киритди, аммо бирор марта ҳам миллийда тўп сурмаган. Берардининг техник ҳолати ҳам ҳавас қиларли даражада, шунингдек, ажойиб тезлик ҳамда зарбага ҳам эга ва бу фазилатларини «Сассуоло» таркибида доимий равишда кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари, у Италиянинг U-19 ва U-21 термаларида доимий равишда иштирок этиб келган, жамоа етакчиси ҳисобланган. Антонио Конте илк бор Берардини Италия термасига 2015 йилда - ЕЧ доирасида Озарбайжон ва Норвегияга қарши саралаш баҳслари олдидан чақирганди, бироқ айнан ўшанда Доменико жароҳат олган ва бу кўнгилсизлик унинг терма жамоасидаги дебютига тўсқинлик қилганди.

 

9. Хесе Родригес, 24 ёшда. Испания|«Лас-Пальмас»,

Мадриднинг «Реал» жамоаси тарбияланувчиси ҳеч қачон қадрли жамоасининг асосий таркиби ўйинчиси бўлмаган, бироқ «қаймоқранглилар» шарафини 100 баҳсда ҳимоя қилиб, голҚпас тизимида 34 балл эгаси бўлишга улгурган. Ёш футболчининг иқтидори ПСЖ эътиборидан четда қолмади ва клуб ёш иқтидор учун 25 миллион евронинг баҳридан кечди. Бироқ футболчи билдирилган ишончни оқлай олмади. Балки Хесенинг топ-клуб асосий таркибидан ўрин олабилмагани уни миллийга чақирилишига тўсқинлик қилаётгандир, аммо бу нарса Хесени Испания ёшлар термасига чақирув олишига тўғаноқ бўлолмаганлигини ҳам унутмаслик керак. «Лас-Пальмас»га «кўчиб ўтгани»дан сўнг, Хесе асосий таркибдан муқим жой олди ва ўзини яхши томондан кўрсата бошлади, унинг қанотлардаги ажойиб ўйини, тезлиги барчанинг тилига тушди. Агар у майдонда доимий равишда шундай ўйин кўрсата олса, Хулен Лопетеги бошқарувидаги миллий терма жамоага чақирув олиши аниқ, боиси айнан шу мураббий қўли остида Хесе U-19лар орасида ЕЧ-2012 ғолиби бўлибгина қолмай, турнирнинг энг яхши бомбардирига айланганди.

 

8. Габриэль Паулиста, 26 ёшда. Бразилия|«Арсенал»

Марказий ҳимоячи Европада ўзининг тўртинчи мавсумини ўтказяпти, аммо ҳозирча ўз иқтидори билан Бразилия термаси мураббийларини лол қолдира билганича йўқ. Холис туриб айтганда, Карлос Дунга 2015 йили уни бир неча бор термага чақирганди, бироқ иш майдонга тушишгача бориб етмаган. Балки, терма сафида Тьяго Силва, Давид Луиз, Маркиньос ва марказий ҳимояда тўп сурувчи бошқа таниқли  футболчиларнинг борлиги Габриэлга миллийнинг асосий таркибидан ўрин олишига тўсқинлик қилаётгандир.

 

7. Франсис Коклен, 25 ёшда. Франция|«Арсенал»

«Арсенал»нинг таянч ярим ҳимоячиси мана уч мавсумдирки Арсен Венгер учун муҳим фигура ҳисобланади, аммо Дидье Дешам ҳозирча Коклендаги иқтидорни кўра билганича йўқ. Француз шу кунгача Франциянинг 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган термалари сафида майдонга тушишга улгурди, лекин мамлакатнинг биринчи термаси либосини кийиш унга армон бўлиб қоляпти. Балки ушбу позицияда рақобатнинг кучлилиги ва Коклен бу тўсиқдан ўтишни уддалолмаётгани бунга сабабдир. Коклен ҳозир 26 ёшдалигини эътиборга олсак у ҳали биринчи термага чақирув олиши мумкин, бунинг учун эса «Арсенал» таркибидаги стабил ўйинни давом эттириш лозим.

 

6. Вилли Кабальеро, 35 ёшда. Аргентина|«Манчестер Сити»

Аргентина термасида кўп йиллардан бери ҳақиқатан ҳам 1-рақамга мослигини исботлай оладиган юлдуз даражасидаги дарвозабон йўқ. Шунга қарамай, нима учун ҳанузгача Вилли Кабальеро миллий терма жамоа либосини кийишга муносиб деб топилмагани ҳайратланарли. Европадаги узоқ йиллик фаолияти, ёшлар термаси сафида ЖЧ-2001даги ғалаба, Олимпиада-2004даги олтин ҳам унга бу ҳуқуқни бермади. 2005 йили уни Хосе Пекерман термага жалб қилган ва Кабальеро заҳирадаги посбон сифатида  Конфедерациялар Кубогида иштирок этиб кумуш медални қўлга киритган бўлса-да, майдонда кўринмаганди. Кейинги чақирув 2014 йилда - миллийни Херард Мартино бошқараётган пайтга тўғри келди. Ўшанда иккита ўртоқлик ўйини ўтказилди, аммо бу кўрик Кабальеро учун заҳира ўриндиғини томоша қилиш билан ниҳоясига етди, холос. Энг ажабланарлиси, Кабальеронинг миллийдаги карьераси умуман муваффақиятсиз кечди, аслида эса у «Малага» ва «Манчестер Сити» дарвозаларини мунеосиб қўриқлаганди.

 

5. Фернандо, 29 ёшда. Бразилия|«Манчестер Сити»

Термага чақирув олмаган «Манчестер Сити»нинг яна бир футболчиси. «Порту» ва «Сити»да бир талай совринларни қўлга киритган бўлса-да, Фернандо ҳам миллийга жалб қилинмади. Футболчи 2013 йилдаёқ бу масалада шундай деганди: «Мен Бразилия термаси сафида майдонга тушишни орзу қиламан, маҳаллийлаштириш масаласидаги таклифларга эса асло рози бўлмайман». Шунга қарамай, Португалия фуқаролигини олгач, Фернандо бир йилдан сўнг ўз агенти ёрдамида ФИФАга мурожаат қилиб, Португалия термаси сафида майдонга тушишга рухсат берилишини сўради. Аммо Фернандо Бразилия U-20да майдонга тушгани эътиборга олиниб, ФИФА рад жавобини берди. Эндигина 29 баҳорни қаршилаган футболчи учун миллий терма либоси ҳамон орзу бўлиб қолмоқда.

 

4. Стивен Н`Зонзи, 28 ёшда. Конго|Франция|«Севилья»

Н`Зонзининг миллий терма сафига чақирилмаслиги воқеаси мураккаброқ. 2009 йили у 21 ёшгача бўлган  Франция миллий термасига чақирилди ва 6 баҳсда майдонга тушди. Аммо АПЛдаги муносиб иштирокка қарамай, биринчи жамоага чақирув ҳамон келавермасди. 2011 йилда эса, ота томондан конголик бўлган футболчи билан мазкур мамлакат вакиллари музокарага киришишди. Умуман олганда, Н`Зонзи ушбу юрт шарафини ҳимоя қилиш учун майдонга тушишга қарши эмасди-ю, Конго футбол федерациясидаги маъмурий муаммоларга боғлиқ бир талай масалаларнинг ижобий ечими тарафдори эди. Шу боисдан ҳам у ушбу юрт футболи мутасаддиларига Конго миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишга тайёрлигини, аммо баъзи масалаларда келишиб олиш лозимлигини айтди. 2012 йили Н`Зонзи Конгодан яна таклиф олди ва бу сафар ҳам унга қатъий рад жавобини қайтарди. Англияда 5 йил яшаган Стивен ушбу давлат миллий термаси либосида майдонга тушиш ҳақида ҳам ўйлади ва шу мақсадда АФга мурожаат ҳам қилди. Аммо худди Фернандо билан бўлганидай рад жавобини олди: Франция ёшлар термасида ўйнагани боис, Стивен Англия шарафини майдонда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эмас.

 

3. Маркос Алонсо, 26 ёшда. Испания|«Челси»

Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси катта ёшдаги футбол карьерасини Англия ва Италияда ўтказди. «Фиорентина» сафида юқори даражада тўп сурди, кейинроқ Антонио Конте тизимидаги «Челси»га мослаша билди. Терма жамоа масаласида эса бу футболчи Испания U-19 либосида 4 бор майдонга тушгани билан мақтана олади, холос. Испания термаси бош мураббийи Хулен Лопетеги нима учун Маркос термага жалб қилинмаётгани ҳақидаги саволга стандарт жавобларни айтиш билан чекланди: «Алонсо чиндан ҳам «Челси»да ўзини кўрсата оляпти ва биз уни кузатиб бормоқдамиз». Маркос чиндан ҳам мураббий эътиборидага ўхшайди ва тез орада миллийдан чақирув олса ажабмас.

 

2. Кевин Трапп, 26 ёшда. Германия|«ПСЖ»

Жуда кучли бўлган бу посбон Мануэль Нойер даҳоси қурбони бўлганга ўхшайди. Зеро, у бир неча бор Йоахим  Лев жамоасига чақирилди, аммо ҳозирча ҳатто ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга туширилмади. Трапп олий даражадаги посбон эканлигига шубҳа йўқ ва ҳамма гап бу позицияда рақобат кучлилигидан. Ахир Нойердан ташқари бу ўринга Тер-Штеген, Бернд Лено ва Рене Адлер ҳам даъвогар ҳисобланишади-да. Германиянинг Англия ва Озарбайжон термаларига қарши баҳсга эса Трапп чақирилмаганди, лекин Нойернинг кутилмаганда жароҳат олиши «ПСЖ» посбонига қўл келди.

 

1. Сусо, 23 ёшда. Испания|«Милан»

Бугунги «Милан»нинг асосий юлдузи «А» сериясининг жорий мавсумида олий даражадаги ўйин намо-йиш қилмоқда. Сусонинг ўйин услуби эса Арьен Роббенни ёдга солмоқда - ҳужумнинг ўнг қанотидан марказга кўчиш, ажойиб ва аниқ зарбалар. Қишда у «Милан»га «Ювентус»ни мағлубиятга учратиб, Италия суперкубогини ютиб олишда ёрдам берди. Бутун мавсум давомида ўз формасини сақлаб қолиш алал-оқибат бу футболчига узоқ кутгани - миллий термага чақирув билан ниҳоясига етиши мумкин эди. Аммо кутилмаганда олинган жароҳат бунга йўл қўймади. 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган термалар сафида тўп сурган Сусо ўз ўйини билан мамлакат биринчи жамоасида тўп суришга муносиблигини аллақачон исботлаган. Бундай дейишга асос ҳам бордай - ахир термани Хулен Лопетеги бошқармоқда ва айнан шу мураббий қўл остида Сусо доимий равишда U-19 дан U-21 термаларда майдонга тушган. Бирга ёшлар ўртасидаги ЧЕ-2012да зафар қучганди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:08, 10.04.2017.
Ўқилди: 23268 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.