Испаниянинг «Барселона» клуби ўз вақтида Англия Премьер-лигасида тўп сурган футбол юлдузлари томонидан танқид остига олинди.
Биринчилардан бўлиб Рио Фердинанд сўз олиб, 5-6 нафар футболчи «Барселона» либосини кийишга умуман ҳақли эмас деган фикрни илгари сурди.
«Ювентус» Париж клубидан тажрибалироқ экани билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам у «Барселона»ни «чопиб ташлади». Туринликлар ажойиб футбол намойиш қилишди. Улар ўйин учун режани унинг якунига қадар тўлиқ бажаришди. Жаҳоннинг энг ҳужумкор клубига қарши қандай ўйнаш кераклигини улар кўрсатиб қўя олишди. Имкониятлардан эса максимум даражада фойдаланишди.
«Барселона» либоси остида ким ўйнаётгани аҳамиятли эмас, агар унинг ҳаракатида, ҳужумларида маъни бўлмаса. Ўйлашимча, клубнинг 5-6 нафар футболчиси «Барселона» либосини кийиш учун нолойиқ» - деди Рио Фердинанд, BT Sport эксперти.
«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчисидан ташқари «Ливерпуль» афсонаси ҳам Испания клубининг айрим футболчиларини танқид остига олди.
«Матьёни танаффусдаёқ алмаштиришди. Чунки у жуда ёмон тайм ўтказди. Умуман унинг қандай қилиб «Барселона» футболкасини кийиб юргани мени ҳайрон қолдиради. Футболчи ва клуб ўртасида ер билан осмонча фарқ бор» - деди Стивен Жеррард, собиқ футболчи.
«Арсенал» клубидаги ўйинлари орқали танилган Иан Райт эса Жеррарднинг фикрини давом эттирди.
«Бундайлар бир нечта. Агар улар жавоб ўйинида ҳам майдонга тушса, «Ювентус» фақат ва фақат хурсанд бўлади. Масалан Андре Гомеш, Матьё… Шунингдек, менга дарвозабон Тер Штеген ҳам унча ёқмайди» - деди Райт.