Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамаоси аъзолари Таиланд мамлакатида бўлиб ўтган “Қирол кубоги 2017” турнирида иштирок этиб юртимизга қайтиб келишди. Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати олдидан ўтказилган ушбу мусобақада терма жамаомизнинг етакчи боксчилари ўз имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
"Қирол кубоги" халқаро турнирида иштирок этган терма жамоамизнинг барча – 7 нафар аъзоси месобақада совриндор бўлишга эришди. Боксчиларимиздан Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Жасурбек Латипов бронза медални қўлга киритишди. Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Элнур Абдураимов кумуш мудал соҳибига айланишди. Аслида Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Шаҳрам Ғиёсов олтин медални ҳам қўлга киртиши мумкин эди. Бироқ, терма жамоа мураббийлари қарори билан бу боксчиларимиз финал баҳсида иштирок этишмади. Бундан кўзланган мақсад спортчиларни Осиё ўйинлари олдидан жароҳатдан сақлаш бўлди.
"Қирол кубоги"да терма жамоамиз ҳисобига ягона олтин медални 75кг вазн тоифасида иштирок этган Исроил Мадримов олиб берди. Мадримов финалда кубалик Эстрада Эглесиас билан жанг олиб бориб ишончли ғалаба эришди.
Эндиликда боксчиларимиз, Тошкент вилоятида жойлашган ўқув-машғулот базасида Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиришади. Мазкур мусобақа 30 апрел кунидан 7 май кунигача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.