Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Олий лига. “Локомотив” – “Насаф” учрашувига оид фактлар

Баҳо:
+ | -

Олий лига 6-турида “Локомотив” – “Насаф” билан беллашади.

Бу жамоаларнинг ўртасидаги бўлиб ўтган ҳар бир учрашув футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотиб келади.

“Локомотив” жорий мавсумда илк мағлубиятини “Шўртан” жамоасидан қабул қилиб олди. “Насаф” жамоаси эса ўтган учрашувда “Олмалиқ” жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ушбу жамоалар олий лига баҳсларида 24 марта тўқнаш келишган. Ўтган учрашувларнинг 12 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган етти учрашувда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 34-25.

Бу жамоалар ўртасидаги учрашувларда “Насаф” – “Локомотив” 5:1 (2 марта), “Локомотив” – “Насаф” 5:2 кўринишидаги энг йирик ҳисоблар қайд этилган.

“Локомотив” жамоаси ўтган учрашувлар натижалари бўйича жами 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Насаф” жамоамиз ҳам 9 очко тўплаган. Фақат тўплар нисбатига кўра, “Локомотив” жамоасидан бир поғона пастда бормоқда.

Мазкур жамоалар Тошкентда шу пайтгача 12 марта ўзаро куч синашганлар. Ҳозирча барча натижалар тенг. Бу учрашувларнинг 4тасида жамоамиз ғалаба қозонган, 4 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 4 учрашувда дурангга имзо чекилган. Тошкентдаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 20та тўп киритилган, тўплар нисбати ҳам тенг – 10-10. “Насаф” сўнгги бор “Локомотив”ни Тошкентда 2012 йили кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Тошкентда ўзаро ўтказилган учрашувлар натижалари
2004 йил. Локомотив – Насаф 2:0
2005 йил. Локомотив – Насаф 1:2
2006 йил. Локомотив – Насаф 0:2
2007 йил. Локомотив – Насаф 0:2
2008 йил. Локомотив – Насаф 0:0
2009 йил. Локомотив – Насаф 0:0
2010 йил. Локомотив – Насаф 0:0
2012 йил. Локомотив – Насаф 0:1
2013 йил. Локомотив – Насаф 2:0
2014 йил. Локомотив – Насаф 1:1
2015 йил. Локомотив – Насаф 1:0
2016 йил. Локомотив – Насаф 3:2

Қизиқарли факт, ҳозирги пайтда “темирйўлчилар” жамоасида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев ўтган йилги мавсум якунлангач “Насаф”дан “Локомотив” жамоасига ўтган, у илк марта собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 15 апрел шанба куни “Локомотив” стадионда соат 18:00да бошланади. Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 14 апрел жума куни ТТЙМИ стадионида соат 16:00да бошланади.

ЎзПФЛ, 6-тур
“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
15.04.2017. “Локомотив” стадиони. Соат 18:00да
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Манба: voha.uz
Киритилди: 18:49, 12.04.2017.
Ўқилди: 4361 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10039]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5737]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4060]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3028]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2459]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1818]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1784]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1631]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1509]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1392]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик