Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Терма жамоалар маркази нега доим танқид остида?

Баҳо:
+ | -

Терма жамоалар маркази фаолияти кўп танқид қилинади ва бунга етарлича асос бор. Хусусан, қолдирилган ўртоқлик ўйинлари сони ҳисоблаб чиқилса, саноқда адашиб кетиш ҳеч гапмас.

Баъзан марказ ходимлари танқидлар учун матбуотдан ранжишади. Бироқ улар бир нарсани тушуниб олишлари лозим, токи ТЖМ ўз ишини рисоладагидек қилмас экан, ҳали кўп хафа бўлишади. ОАВ эса ҳаммасини кўриб турибди ва иши фақат танқиддан иборат эмас. Масалан, ўтган ҳафта тарқалган бир хабар борасида ижобий фикр билдириб ўтмоқчимиз.

ЎФФ расмий сайти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси россиялик тенгқурлари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берди. Ва энг муҳими - учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. Бу эса ишонинг, юксак аҳамиятга молик янгилик.

Зеро ўзбек футболининг келажаги айнан мана шу жамоа қўлида ва Жасур Абдураимов шогирдларининг имкониятини яна бир бор кўриб олиш ҳеч қачон зарар қилмайди. Ҳа, бу учрашув учун ТЖМга истаганча раҳмат айтиш мумкин. Агар Россия ёшлари билан бўладиган баҳс ҳам аввалгилари сингари қолдирилмаса, албатта...

Шу вақтга қадар жуда кўп ёшларга умид билдириб келдик. 1984 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа кичик мундиалга йўл олган кундан бошлаб, то Дилшод Нуралиев шогирдлари Осиё чемпионатида ғолиб чиққунга қадар ҳам ишонч сўнмади. Бироқ улар орасида оқланганидан оқланмагани кўпроқ, десак қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби, мана 10 йилдирки, деярли ўзгармай келмоқда. Биз ишонган ёшлар эса қанча тез порлаб чиқсалар, шундай шиддат билан сўнишмоқда. Шу боис ҳам Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов ва Александр Гейнрихга рақобат туғдира оладиганлар топилмаяпти. Тўғри, ҳар йили қайсидир футболчи термада дебютини ўтказади. Аммо ҳозирча улардан ҳеч бири асосий таркибнинг доимиз аъзосига айланганини кўрмадик. Игорь Сергеев мустасно, албатта. Бу ҳужумчи гарчи 10талаб ўйинда гол ура олмаса-да мудом асосий таркибда.

Самвел Бабаян терма жамоа бошқарувига келгач, асосан, «Пахтакор»­дан бир қатор футболчилар мунтазам чақирилмоқда. Аммо Егор Кримецнинг асосий таркибга қай даражада «муносиб»лигини охирги икки учрашувда кўрдик.

Даврон Ҳошимов эса доим баҳс-мунозарага сабаб бўлган. Ҳозирги мавжуд вазият эса, шундан иборатки, биргина Виталий Денисовнинг жароҳати катта муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини кўрдик. Биргина футболчининг ўрнини босиш шунчалик қийин экан, демак қачондир бошланадиган авлодлар алмашувидан қўрқишга асос бор. Масалан, Темур Кападзе аллақачон термадан кетган, аммо ҳозир ҳам қайтгудек бўлса, Жавоҳир Соҳибов ёки Отабек Шукуровдан яхшироқ ўйнай олишига ишонамиз.

Мабодо, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, кимлар билан мундиалда иштирок этиши мавҳум. Аввал ҳам айтганмиз, Сервер Жепаров 35 ёшда, Азиз Ҳайдаров ва Анзур Исмоилов 31, Одил Аҳмедов ҳамда Виталий Денисов эса 30га қараб кетишмоқда. Хўш, Россияга борилса, ким майдонга тушади ва бу мусобақа бизга нима беради?

Модомики, ҳозир ЖЧ саралашида ўйнаётган футболчиларнинг ҳеч бўлмаса ярми келаси мундиал учун ҳам курашмаса, демак муаммоларга дуч келишимиз муқаррар. Чунки истаймизми ёки йўқ, икки йилдан сўнг Сервер Жепаров тугул Одил Аҳмедов ҳам термадан кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Хўш, уларнинг ўрнида ким ўйнайди? Айнан шу сабабга кўра, 27 майда Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоаси ўртасида кечадиган ўйин бизни қизиқтириши турган гап.

Жасур Абдураимов шогирдларини яхши таниб улгурдик. Ҳаммасидан ҳам жамоа намойиш этадиган ҳужумкор ўйин бизга жуда хуш ёққан. Таркибда Хушнуд Авилов, Азиз Ғаниев, Саиджамол Давлатжанов, Шароф Муҳиддинов, Достон Ибрагимов, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуруллоев ва Бобур Абдухолиқов каби иқтидорлар бор. Энг муҳими - уларнинг аксарияти ўз клубида асосий таркибда тўп суради. Бу эса бир вақтлари Аббос Махсталиев ва Темур Ҳакимовлар билан бўлгани сингари ёшлар футболидан катталар даражасига ўтишда муаммолар камайишига умид уйғотади.

Айнан шу футболчилар икки йилдан сўнг бошланадиган ЖЧ саралашида терма жамоанинг асосини ташкил этиши лозим. Акс ҳолда, жуда қийин бўлади. Чунки Россия-2018 саралаши тугагач, МТЖдаги футболчиларнинг камида ярми халқаро фаолиятини якунлайди. Бошқачасига иложи йўқ. Уларнинг ўрнини босадиганлар эса ҳозирдан ўзини кўрсатиши шарт. Россия ёшлари 2012 йили ўсмирлар ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида ғолиб чиққанди.

Ҳозир уларда ҳам вазият шундайки, аксарият етакчиларнинг ёши ўтиб бормоқда. Шундай экан, 27 май санасида Ўзбекистон ёшларига қарши майдонга тушадиган футболчилардан кимдир ЖЧ-2018да Россия терма жамоасида ўйнаса, асло ажабланмаган бўлардик. Бу ўйинни кўриш учун стадионга албатта, келинг. Ким билади дейсиз, балки унда Ўзбекистон ва Россия футболи эртага қай ҳолатда бўлишини кўрармиз?! Энди айтинг-чи, шундай ўйинни ўтказиб юбориб бўладими?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:02, 12.04.2017.
Ўқилди: 7774 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.