«Монако» устози Леонарду Жардим ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олган «Боруссия» Д (3:2) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мбаппе ўз устида муттасил ишламоқда. У биз билан иккинчи мавсумини ўтказяпти ва ўсишдан тўхтамаяпти. У барча нарсага шу йўл билан эришиш мумкинлигини яхши тушунади.
Муваффақиятларимиздан жуда ҳам хурсандмиз ва мен фақат бугунги ўйинни назарда тутаётганим йўқ.
Натижаларимизга тинимсиз меҳнат билан эришяпмиз ва бу йўлдан оғиш ниятимиз йўқ.
«Боруссия» билан ўйинда ярим иш ҳал қилинди» - деди Жардим УЕФА расмий сайтига.