«Милан» президенти Сильвио Берлускони жамоа мухлислари билан таъсирчан хайрлашди.
«30 йиллик фаолиятимдан сўнг клубни ғам ва алам билан тарк этмоқдаман. Аммо биламанки, замонавий футболда ютуққа эришиш учун катта маблағларни сарфлаш керак. Оилам эса бунга қодир эмас.
«Милан» менга ҳадя қилга ҳиссиётларни ҳеч қачон унутмайман. Футбол тарихидан ўрин олган ютуқларга олиб келган барча мураббий ва футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, «Милан»нинг моторига айланган Адриано Галлианидан миннатдорман.
Барча мухлисларимизга қалбдан раҳмат айтаман. «Милан» сизлар туфайли мавжуд бўлган, барча совринларни сизларнинг далдангиз билан қўлга киритган.
Умрбод «Милан»нинг мухлиси бўлиб қоламан. Янги хўжайинларга янада юқори чўққиларни эгаллашини тилайман» - деди Берлускони.
Сильвио Берлускони 31 йил давомида «Милан» клубига эгалик қилди. Жамоа бу вақт ичида Европа ва Италияда 29та совринни ютиб олди. Бугундан бошлаб клуб хитойлик инвесторларнинг қўлига ўтди.