"Реал" яримҳимоячиси Ҳамес Родригес таслим бўлмоқчи эмас ва жамоанинг асосий таркибидаги ўрин учун курашда давом этмоқчи.
"Таслим бўлиш тақиқланади", - деб ёзади колумбиялик футболчи Твиттердаги саҳифасига.
Ушбу мавсумда Испания матбуоти Ҳамеснинг клубини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида бот-бот ёзди. Аммо мадридликлар устози Зинедин Зидан унга ишониши ҳақида фикр билдирди.
"Реал" Испания чемпионатида 30 та ўйин ўтказди, Ҳамес уларнинг 15 тасида иштирок этди, улардан 8 тасида асосий таркибда бўлди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 6 та голли узатма бор.