«Милан» клубининг янги ижрочи директори Марко Фассоне хитойлик инвесторлар келганидан сўнг, жамоа олдига қўйилган мақсад ва вазифалар тўғрисида гапирди.
«Биринчидан, Чемпионлар лигасига қайтишимиз шарт. 2018/19 мавсумда Италиядан тўртта жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Уларнинг орасида «Милан» ҳам бўлиши лозим.
Иккинчидан, бош мураббий масаласига ойдинлик киритишни мақсад қилганмиз. Монтелла билан учрашиб, барча нарсани муҳокама қилиб оламиз.
Учинчидан, ёзда трансферлар учун жиддий бюджетга эга бўламиз. Биз рақобатбардош ва юқори мақсадларни кўзлайдиган жамоани шакллантирмоқчимиз.
Тўртинчидан, Жанлуижи Доннарумманинг янги шартномасини имкон қадар тезроқ ҳал қилишимиз лозим» - деди Фассоне.