«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан яримҳимоячи Гарет Бэйлнинг жароҳатидан хавотирда эканини айтди.
«Бэйл «Спортинг»га қарши ўйнамайди. «Бавария»га қарши майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳам сўроқ остида. У жарроҳлик амалиётини ўтаган оёғидан жароҳат олган. Энди уни тикланиб боришини кутишга мажбурмиз.
Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида етакчиларнинг жароҳат олиши менга ёқмаяпти. Шу туфайли ҳам Бэйлдан хавотир оляпман» - деди Зидан AS хабарида.