"Реал" етакчиси Криштиану Роналду бир пайтлар юзага келган муаммони пул эвазига ёпгани аниқ бўлди.
2009 йилда Роналду укаси ва синглиги билан Лас-Вегасга дам олишга борган. У ерда португалиялик футболчи бир қиз билан танишган. Кейинчалик у қиз Криштиану ўзини зўрлагинини айтган. Бу ҳақда Spiegel хабар тарқатди.
Манбага кўра, у қиз Роналду устидан судга мурожаат қилмоқчи бўлган, аммо Криштиану ўзининг адвокати орқали қизнинг қароридан қайтиши учун 375 минг долларга тўлаб берган.