Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Бундеслиганинг 29-турида "Байер"га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал"га қарши учрашув ҳақида гапиришни истамайман ва бунга вақтим ҳам йўқ. Ҳозир бизнинг бутун диққат-эътиборимиз Леверкузендаги учрашувга қаратилган. Бизни олдинда муҳим баҳс кутиб турибди.
Мақсадимиз ижобий ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш. Албатта, охирги ўйин натижаси бизни хафа қилди.
Лекин футболчиларимни яхши биламан ва бугун характер кўрсатиб, индивидуал устунликларини намойиш этишларига ишонаман", - дейди Анчелотти клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.