"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Майдондан ташқаридаги курашни ёқтирмайман, бутун диққат эътиборимни ўйинга қаратишни маъқул кўраман. Бундай ҳолатлар бўлиб туриши одатий ҳол.
"Манчестер Юнайтед"га қарши қийин ўйин бўлишини кутяпман. Уларда мавсумни кучли тўртликда тугатиш имконияти сақланиб турибди.
Шунинг учун, уларда мотивация жуда юқори", - дейди Конте "Челси" расмий сайтига берган интервьюсида.