Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 10-жангига тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев янги жанг олдидан машғулотларга зўр берган.

Нокаутчи боксчимиз 30 апрел куни ўзининг ўнинчи жангини ўтказади. Унинг рақиби америкалик боксчи бўлади. Ушбу жанг Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилади ва оқшомнинг марказий жанги мақомида бўлади.

Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув-машғулот базасида бўлажак жангга тайёргарлик кўрмоқда. Келаси ҳафта эса у Москвага жўнаб кетади.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев бунгача 9 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:02, 16.04.2017.
Ўқилди: 5338 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.