Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Чемпионлар лигаси чоракфинали фактлари

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни бўлиб ўтган «Ювентус» - «Барселона» ўйини (3:0)да Пауло Дибала «дубль» қайд этиб, бош қаҳрамон бўлганди. Эртасига Килиан Мбаппе («Монако») ва Криштиану Роналду («Реал») ҳам шундай каромат кўрсатишди. Хуллас, 1|4 финал доирасидаги дастлабки ўйинларнинг 3тасида чинакам қаҳрамон кўзга ташланди.

*** «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ЧЛ тарихида 100та ўйин маррасига етган 30-футболчи бўлишга яқин. Испаниялик чин сардор «Бавария»га қарши биринчи баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Бу унинг учун асосий еврокубок турниридаги 99-учрашув эди. Демак, Серхио бугун Мадриддаги жавоб баҳсида юбилей - 100-ўйинини нишонлаши мумкин.

*** «Бавария» - «Реал» ўйини тақдирини ҳал қилган Криштиану Роналду ЧЛнинг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. У махсус сўровда 57 фоиз овоз тўплаб, «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала (33 фоиз) ва «Монако» «дурдона»си Килиан Мбаппе (6 фоиз)ни ортда қолдирди.

*** «Атлетико» чорак финалнинг илк ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. ЧЛ «плей-офф» раундларини ҳисобга олсак, «матрасчилар» шу билан  ўз майдонларидаги кетма-кет 9та учрашувда рақибларга гол уриш имкониятини беришмади.

*** «Монако» ярим ҳимоячиси Килиан Мбаппе ЧЛ тарихида «плей-офф» раундларида «дубл»га эришган энг ёш футболчи мақомини олди. У Дортмундда «Боруссия» дарвозасига 2та гол урганча мухлислар билан тўлган трибуналарни сукут сақлашга мажбур этган оқшом 18 ёшу 133 кунлик эди. Умуман, франциялик ўсмир йигит жорий мавсум «Монако» учун барча турнирларда урган голлари сонини 21та (34та ўйинда)га етказиб қўйди.

*** «Монако» ҳимоячиси Фабиньо «Боруссия»га қарши ўйиннинг 17-дақиқасида  пенальтидан фойдаланолмади. Аниқроғи, 23 ёшли бразилиялик ижросидаги зарба ноаниқ чиқди. Эътиборлиси, Фабиньо бунгача барча турнирлар доирасида кетма-кет 15та пенальтини муваффақиятли амалга оширганди. Умуман, у «Монако»нинг ўйинида 11 метрли жарима зарбасини биринчи марта кўкка совурди.

*** Португалиялик 32 ёшли Криштиану Роналду еврокубокларда 100та гол маррасини забт этган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун унга 143та ўйин керак бўлди.Тўпурарлар рейтингининг 2-поғонаси «Барселона» етакчиси Лионель Мессига тегишли - 118та ўйинда 97та гол.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 18.04.2017.
Ўқилди: 6155 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.