«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар таркибида мураббийлик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«10та клубда ишламайман. Учта клубда ишлаб, фаолиятимни якунлашим мумкин. Иккита жамоада ишлаб улгурдим - «Майнц» ва «Боруссия» Д.
Агар «Ливерпуль» клубида шартномамнинг охирига қадар ишласам, бирор совринни ютиб олишимиз мумкин. Агар бунга эришолмасам, ўзимни жуда ноқулай ҳис қиламан.
Биз буни амалга ошириш учун ишламоқдамиз. Агар лойиҳа устида керакли одамлар ишлаётганини билсангиз, муваффақият қозониш осон бўлади. Ҳамкорликда қилинган ишлар АПЛдаги ғалабанинг имкониятларини янада оширади» - деди Клопп Sport1 хабарида.