«Реал» яримҳимоячиси Иско жамоадан ҳеч қаерга кетмаслигини айтди.
«Реал» билан янги шартнома имзолашга яқинман. Мен «Реал»нинг сафида кўп йилларни ўтказмоқчиман, бу ҳақда ҳар доим айтганман» - деди футболчи A Bola хабарида.
Исконинг «Реал» билан имзолаган амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади. Аввалроқ, уни «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди.