«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ёзги трансфер пайтида жамоани тарк этиши мумкин. «Ливерпуль» 21 ёшли футболчи учун "Мадрид"га 50 миллион евро таклиф қилди.
Шунингдек, футболчига Европанинг бир қатор етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда.
Аммо "Қироллик клуби" ҳозирча Асенсиони қўйиб юбормоқчи эмас. Келаси мавсумда футболчи асосий таркибдан жой эгаллаши кутилмоқда.
Асенсио 2015 йилдан бери «Реал»да ўйнаб келмоқда. У ўз жамоаси сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.