Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионати саралаш ўйинларидаги рақибларини билиб олди

Баҳо:
+ | -

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 21 апрель куни 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа маросимида ОФКга аъзо 43 мамлакат федерацияси (ассоциацияси) иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон “B” гуруҳидан жой олиб, финал йўлланмаси учун Тожикистон (саралаш босқичи мезбони), Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Мальдив ороллари термаларига қарши баҳс олиб боради.

Саралаш босқичи регламентига кўра, гуруҳда биринчи ўринни олган 10 жамоа ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши беш жамоа U-19 Осиё чемпионати мезбонига қўшилган ҳолда финал босқичига йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган ғарб минтақаси "B" гуруҳига Тожикистон мезбонлик қилади. Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари ўтказилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:24, 21.04.2017.
Ўқилди: 5237 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.