“МанчестерЮнайтед” ҳужумчиси Златан Ибрагимович жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда SkyItalia нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчи кеча “Андерлехт”га қарши учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо Златаннинг аҳволи ҳозирда кўнгилдагидек эмаслигини маълум қилган.
Ибрагимовичнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумотлар бугунги тиббий кўрикдан сўнг ойдинлаштирилади.