“Алавес” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес “Реал”га ўтишга қаршилик билдирмаяпти. Mundo Deportivo нашрининг хабарига кшра, футболчига “қироллик клуби”дан бўлаётган таклиф маъқул бўлган. Яъни “Реал” футболчининг 5 йиллик хизматлари учун 35 миллион евро тўлашга тайёр.
Шунингдек, “Барселона” ҳам шунча маош таклиф этишди, лекин каталонияликлар футболчига 35 миллион евро маош учун қанча муддат футбол ўйнаши ҳақида аниқлик киритишмаган.
Бундан ташқари, Эрнандеснинг трансфер ҳуқуқи “Атлетико”га тегишли бўлиб “Реал” мадридлик қўшниси ҳисоб рақамига Тео учун 24 миллион евро ўтказиб беришини ҳам маълум қилган.