Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лига-2017даги юришини бугун 7-тур доирасидаги “Сўғдиёна”га қарши ўйин билан давом эттиради.
Кеча фарғоналиклар Жиззах шаҳрига етиб келишган ва беллашув бўлиб ўтадиган стадионда ўйин олди машғулотларни ўтказишди. Жиззахда бугунгалик ўйинга бўлган қизиқиш юқори деб айтиб ўтиш мумкиндир. Ўтган турда “Қизилқум” билан сафардаги дурангдан руҳланган жиззахликлар бу турда ўз мухлислар кўз ўнгида ўйнайди. Албатта жамоамиз ҳам Жиззах шаҳрига ўз ишқибозларини хушнуд этадиган натижани кўзлаган ҳолда келган. Шундай экан, бугун хар иккала жамоа вакиллари ўртасида қизғин рақобатга гувоҳи бўлишимиз мумкин.
“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 7та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 90:32 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 89 очкони, “Сўғдиёна” эса 30 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.
Ўтган йили Фарғона ва Жиззаҳда бўлиб ўтган беллашувларда Даврон Файзиев шогирдлари кичик ҳисобда ғалабага эришишган.
“Сўғдиёна” – “Нефтчи”
22 апрель. 2017. Жиззах. “Сўғдиёна” стадиони. Соат: 18:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нугманов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент)