«Манчестер Юнайтед» клуби жароҳат олгани сабабли Златан Иброҳимовичга янги шартнома таклиф қилмайди.
Mirror хабарига кўра, клуб у билан шартномани узайтирмайди, аммо жароҳатидан тикланиб олишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли камида 6 ой давомида майдонга тушолмайди. Унинг амалдаги шартномаси июнь ойида ўз ниҳоясига етади.