Кириш Регистрация

Муҳсин Убайдуллаев: "Нефтчи"да ортга йўл йўқ эди"

Баҳо:
+ | -

"Сўғдиёна" ва "Нефтчи" (0:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Муҳсин Убайдуллаев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Жиззахда бизни ғалаба қозонишдан бошқа йўлимиз йўқ эди. Натижа кўрсатиш вақти келганди. Буни барча йигитлар яхши тушунган ҳолда майдонга тушишди. Жамоадаги ижобий муҳит ва бирдамлик эвазига ғалабага эришдик. Тенг курашлар остидаги ўйин бўлди деб айтишим мумкин. "Сўғдиёна" ҳам ёш шу билан бирга курашга чанқоқ жамоа ҳисобланади. Жиззахликлар бизга қарши муносиб ўйин кўрсатишди. "Сўғдиёна" билан рақобатда кўпроқ ҳужумга эътибор қилдик ва кўплаб хавфли вазиятларни ярата олдик. Бундан буёғига ўз устимизда янада ишлаб навбатдаги тур ўйинларида мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Муҳсин Убайдуллаев

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:06, 23.04.2017.
Ўқилди: 2970 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.