«Севилья» бош мураббийи Хорхе Сампаоли мавсум якунланмагунча Аргентина футбол федерацияси (AFA) билан музокара олиб бормаслигини алоҳида таъкидлади.
«Биламан, қизиқиш бор. Буни инкор қилиш - аҳмоқлик. AFA мени танлаган экан, мавсум охирига қадар сабр қилсин. Ахир ҳозир музокара ўтказиладиган бўлса, «Севилья»га зарар етиши мумкин. Бунга эса йўл қўёлмайман.
Мураббий товон пули тўланса, худди футболчи каби кетиши мумкин. Бироқ аввало, «Севилья»нинг ниятини билмоқчиман. Клуб президенти бу масалада мавсум тугаганидан кейингина гаплашишини айтган»,-деди Сампаоли Football Espanaга берган интервьюсида.
Олдинроқ Сампаоли 1,5 млн. евро миқдоридаги товон пули эвазига «Севилья»дан кетиб, Аргентина миллий жамоаси бошқарувини қўлга олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.