"Барселона" яримҳимоячиси Иван Ракитич Испания чемпионатининг 34-турида "Осасуна" билан учрашувда (7:1) нима учун пенальтини Хавьер Маскерано тепганини маълум қилди.
Маскерано пенальини аниқ амалга оширди ва 7 йил ичида илк марта каталонияликлар сафидаги голини урди.
"Пенальтини мен тепмоқчи эдим, аммо Пике келиб буни Маскерано бажаришини сўради. У ҳақ эди, президентнинг сўзига амал қилиш керак. Биз "Реал" ҳақида ўйламаслигимиз керак. Ўз ўйинимизга эътибор қаратиб, ғалаба қозонишда давом этишимиз керак, шундан сўнг ҳаммаси ойдинлашади", - дейди Ракитич.