«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни мавсум охирида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишдан умидвор.
Футболчи АПЛ 34-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (2:0) қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлганди.
«Мақсадим – жамоамга Европа лигаси финалига йўл олиш ва АПЛда кучли тўртликка кириш учун ёрдам бериш.
Жамоага фойдам тегади деган умиддаман ва кейинги ўйинларни интизорлик билан кутмоқдаман. Менда тажриба, хотиржамлик ва креатив бор. Умид қиламанки, мавсум охирида майдонга кўпроқ тушаман. «МЮ»нинг ютуқларига ҳиссамни қўшмоқчиман. Мен 31 ёшга тўлдим, ҳали қариб қолмадим ва юқори савияда ўйнашга қодирман» - деди Руни Goal хабарида.
Жорий мавсумда Уэйн Руни АПЛнинг 20 ўйинида майдонга тушиб, 3та гол урган.