Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Хосе Мария Мендез билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов футзал бўйича Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез билан учрашди. Испаниялик мутахассис ЎФФ биносида Мираброр Зуфарович қабулида бўлди. ЎФФ президенти Мендезга мамлакатимизда олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва унга Ўзбекистон футбол Федерацияси кўкрак нишони ва эсдалик совғаси топширди.

Испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эдик.

Мураббийнинг мамлакатимиздаги иккинчи бор фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасини 16-26 май кунлари тарихда илк бор ўтказиладиган ва Таиланд мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёрламоқда.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:49, 28.04.2017.
Ўқилди: 5089 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.