"Манчестер Сити" сардори Венсан Компани ўз футболкасини "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менсага юборди.
Ёш футболчи АПЛда "шаҳарликларга" қарши учрашувнинг (0:0) 86-дақиқасида майдонга тушди, аммо орадан бир неча дақиқа ўтиб, Компани билан тўқнашувда 19 ёшли футболчининг елкаси чиққан эди.
Фосу-Менса ушбу жароҳатдан сўнг мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Компани вазиятни эшитгач, "МЮ" ўйинчисига дастхати туширилган ва тезроқ соғайишини тилабёзилган ўз футболкасини юборди.
"Ажойиб ҳаракат. Узр қабул қилинди", - деб ёзади Фосу-Менса интернетда.