«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала янги Алессандро Дель Пьеро бўлиш учун кўп нарса етишмаётганини айтди.
«Дель Пьеро – мен учун ўрнак. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам унинг изидан бориш мушкул бўлади. У ажойиб инсон. У билан танишганимдан сўнг, шунга амин бўлганман. Унга тенглашиб олиш учун менга нима етмаяпти?
У жарима майдони ичида менга нисбатан яхшироқ ўйнаган ва кўпроқ гол урган. Дель Пьерога ўхшаш учун менга кўп нарса етишмаяпти» - деди футболчи Sky Italia хабарида.