Кириш Регистрация

Улуғбек Бақоев: «Металлург» ўз мавқеини тиклаб олади»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ҳамиша шиддатли ўйинлари билан рақибларига етарлича ташвиш туғдириб келган. Шу боисдан ҳам биз бекободликларнинг бу йилги ўйинларини яхшилаб ўргандик ҳамда Бекободга пухта тайёргарлик билан келдик. Меҳнатларимиз самарасиз кетмади. Ўйлайманки, ишонарли ғалабага эришдик. Бу ютуқ билан “Бухоро”нинг барча мухлисларини табриклайман. Футбол шундай жараёнки, у бир жойда тўхтаб турмайди. Ҳамиша изланишни, тинимсиз меҳнатни талаб этади. Учрашувда футболчилар бор куч ва маҳоратларини ишга солишса, иштиёқ юқори бўлса, ўшанда натижа ҳам келаверади. Менинг назаримда “Металлург” эгаллаб турган ўрин уларга мос эмас, бекободликлар омадсизлик йўлагидан чиқиб кета олмаяпти. Ишонаманки, жамоа ҳали ўз ўйинларини, очколарини топади ва мавқеини тиклайди.

Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 09:34, 01.05.2017.
Ўқилди: 2566 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.