Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Пойтахтимизда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди.

Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 30 апрелдан - 7 майга қадар бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Осиё бокс Конфедерацияси (ASBC)га аъзо 29 мамлакат - Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон, Малайзия, Бутан, Ливан, Непал, Фаластин, Қатар, Сингапур, Таиланд, Индонезия, Филиппин, Япония, Тайвань, БАА, Ироқ ҳамда Сурия давлатларидан 179 нафар энг кучли боксчилар ғолиблик учун рингга чиқишади.

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини қуйидаги боксчиларимиз ҳимоя қилишади: Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Жасурбек Латипов (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг), Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг), Исроил Мадримов (-75 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг).

Халқаро ҳаваскор боксчилар Ассоциацияси (AIBA) қоидаларига кўра, жанглар 10та – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91 ва +91 кг вазн тоифаларида ўтказилади. Шунингдек, мазкур қитъа чемпионатида боксчилар совринли ўринлар учун курашишдан ташқари жорий йилнинг 23 августидан – 4 сентябригача Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Вакилларимизнинг қитъа биринчилигидаги иштирокларини -52 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Жасурбек Латипов бошлаб берди. Покистонлик Сайид Асифга қарши жанг ўтказган боксчимиз рақибини ишончли тарзда мағлуб эта олди. Латипов энди иккинчи босқичда қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши жанг ўтказади. Бугун яна беш нафар вакилларимиз рингга кўтариладилар:

Муроджон Аҳмадалиев – Ш. Майдаров (Туркманистон) (-56 кг)

Иқболжон Холдоров - Ашиш (Ҳиндистон) (-64 кг)

Ҳасанбой Дўсматов - Тхиванка Паллеха (Шри-Ланка) (-49 кг)

Исроил Мадримов - Қосим Абдуамад (Фаластин) (-75 кг)

Санжар Турсунов - Хеонг Кю Ким (Ж. Корея) (-91 кг)

Маълумот учун, жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси учун 60 та ўрин ажратилган бўлиб, Тошкентдаги қитъа чемпионатида ҳар бир вазн тоифасида энг кучли 6 нафар боксчилар жаҳон чемпионати лицензиясига эга бўлишади.

Таъкидлаш лозимки, Осиё чемпионатини ўзида қабул қилиш учун қитъамизнинг бир неча давлатлари даъвогарлик қилишганди. Аммо Ўзбекистонда боксни ривожлантиришга кўрсатилаётган доимий эътибор, нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш тажрибаси, мамлакатимиздаги мавжуд спорт инфратузилмаси ва энг муҳими Рио Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчиларнинг еттита медалга сазовор бўлиб, бу борада нафақат Осиёда, балки жаҳонда ҳам тенгсиз эканликларини исботлашгани Осиё бокс Конфедерацияси (ASBC) мутасаддиларига чемпионат мезбонлигини айнан бизга беришлари учун туртки бўлди. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 7 майга қадар давом этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:24, 01.05.2017.
Ўқилди: 8035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.