"Арсенал" яримҳимоячиси Месут Ўзил Англия чемпионатида "Тоттенҳэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) трибунаости биноси эшигини тепган.
Ўйиндан сўнг Германия термаси ўйинчисини допинг назоратидан ўтишга таклиф қилишган. Буни Ўзилга етказишгач, у рад жавобини берди. Унга жаримага тортилиши айтишди. Шундан сўнг Ўзил эшикни жаҳл билан тепган.
Футболчи бу мавсумда допинг назоратидан кўп ўтаётганидан норози бўлган.