Бокс бўйича Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилаётган боксчиларимиз эртага ярим финал баҳсларида рингга кўтарилади.
Кеча ўтказилган чорак финал жангларида тўлиқ таркиб билан иштирок этган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар боксчиси ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Эртанги ярим финал баҳслари икки дастурга бўлинган ҳолда ўтказилади. Соат 14:00 да кундузги дастурга старт берилса, кечки дастур соат 18:00 да бошланади.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокидаги ярим финал жангларининг бошланиш вақти билан танишинг.
14:00. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Азамат Иссакулов (Қозоғистон)
14:30. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Ёунҳун Ҳан (Жанубий Корея)
15:15. Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) – Жун Шан (Хитой)
15:45. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
16:00. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Жябин Ҳуан (Хитой)
18:00. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Амит (Ҳиндистон)
18:40. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Бекдавлат Ибрагимов (Қозоғистон)
19:00. Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Сажжад Козимзодапоштири (Эрон)
19:30. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Мулаес (Сурия)