«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг агенти Мартин Шутс мижози билан «Барселона» клуби қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Миш-мишларга изоҳ бермайман. Айни пайтда Кристиан мавсумнинг қолган ўйинларига эътибор қаратмоқда. Миш-мишлар эса миш-мишлигича қолади.
Кристиан айни пайтда «Тоттенҳэм»нинг муҳим голларига ўз ҳиссасини қўшяпти. Унинг учун муҳими – жамоа таркибидаги асосий футболчи бўлиш» - деди агент BT хабарида.