Украина премьер-лигасининг плей-офф турнирида 6-тур ўйинлари ўтказилди.
Донецкнинг «Шахтёр» клуби Харьковда «Заря»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Натижада, жамоа 75 очко жамғариб, муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Бу билан «кончилар» ўз тарихида 10-марта мамлакат чемпиони бўлмоқда. Рекорд Киев «Динамо»сига тегишли - 15 марта.