Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Михаэл Шумахер шарафига футбол ўйини ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Маълумки, таниқли немис автопойгачиси Михаэл Шумахер бир неча йилдан буён оғир хасталикка дучор бўлиб, тўшакка михланиб қолган эди.

Ўтган йили ёзда Майнц шаҳрида Германия Гран Присидан олдин, “Опел Арена” стадионида таниқли автопойгачи Михаэл Шумахер шарафига бағишланган хайрия футбол учрашуви ўтказилган эди.

Nazionale Piloti пойгачилар жамоаси Дирк Новицки бошчилигидаги НБА афсоналари термасига қарши баҳс олиб борган эди.

Мазкур баҳсда Nazionale Piloti жамоаси таркибида етти карра жаҳон чемпионининг ўғли Мика Шумахер ҳам иштирок этиб,бир бор гол уришга муваффақ бўлган эди.

Навбатдаги акция эса 3 июл санасида ўтказилиши аниқ бўлди. У яна Опел Аренада бўлиб ўтиши режалаштирилган ва унда кичик Шумахер ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. У айни дамда Формула 3 пойгаларида иштирок этмоқда.

Мика Шумахер: "Ўтган йилги учрашув жуда ҳам қизиқарли ўтган эди, бундай хайрияларда иштирок этиш мароқли. Фикримча, бу кўнгил очар ўйин билан аниқ мақсад сари йўналтирилган ажойиб ғоя. Мен Дирк, қолган иштирокчилар ва мухлислар манна шу мақсадда стадионга ташриф буюришганидан хурсандман", - деди Мика Шумахер.

Мазкур ўйиндан тушган маблағ Дирк Новицкининг хайрия фондига ва Михаэл Шумахер оиласи учун ажратилган Keep Fighting лойиҳасига ажратилади. Шунингдек, пойгачилар жамоасида икки карра жаҳон чемпиони ва бир вақтлар Шумахернинг асосий рақиби бўлган Мика Ҳаккинен ҳам иштирок этади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 12:02, 07.05.2017.
Ўқилди: 4716 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик