Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

От изини той босади ёҳуд Зиданнинг ўринбосарлари ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Шу пайтгача оилавий сулолалар ўртасида қандайдир халқаро мусобақа ёки танлов ўтказилмаган. Лекин бундан буёғига шундай тадбирлар уюштирилган тақдирда, биз ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз - Зиданлар оиласи ғолиб чиқишига ишончимиз комил. Зеро, ҳозирда «Реал»дек номдор жамоага устозлик қилаётган футбол афсонасининг бир эмас, нақ тўрт нафар дилбанди айнан ота изидан боришга қарор қилишган. Та­биий­ки, улар ёш бўлганликлари боис, катта саҳнага кўтарилиб улгуришмаган. Шу сабабли сизларни избосар Зиданлар билан таништиришни лозим топдик.

Энцо Зидан Фернандес

Уругвайлик буюк касбдоши - Энцо Франческолига бўлган ҳурматини Зайниддин Зидан ўзининг тўнғич фарзандига унинг исмини бериш орқали изҳор этди. Энцо ҳали 3 ёшга чиқиб улгурмай «Ювентус» мактабида шуғуллана бошлади ва 2000 йилгача ўша ерда таҳсил олди. Кейинчалик Франция ва Испаниядаги футбол мактабларида малака ошириб, ниҳоят «Реал» тизимидан жой олди. Мана, 13 йилдирки, Энцо Мадридда футбол сирларини ўрганиш билан машғул. Зиданлар сулоласининг тўн­ғич вакили профессионал фаолиятини 2014 йили «Реал»нинг учинчи жамоасида бошлади.

Бироқ тўртинчи дивизионда иштирок этадиган бу жамоалар бир йилдан сўнг тарқатиб юборилди. Кейинчалик Энцо отаси бошқарувидаги «Реал Кастилья»га ўтди. Зайниддин фарзандининг ўз жамоасидаги фаолиятига қуйидагича изоҳ берганди: «Бу жамоага ўтиши ва мунтазам майдонга тушишида менинг алоқам йўқ. У ўз меҳнати эвазига талаб даражасида тўп сурмоқда. Тўғри, бу мен учун осон эмасди, лекин унга барча футболчиларга бўлганидек муносабатда бўлиш учун астойдил ҳаракат қиляпман. Уйда албатта, ўғлимга айланади. Унинг ўзи ҳам шуни истайди.

Эҳтимол, унга нисбатан янада талабчанроқ бўлаётгандирман?! Унинг ҳозиргидан кўра самаралироқ ўйнай олишини яхши биламан». Энцо Фернандес икки мамлакат - Франция ҳамда Испания паспортига эга. Вақти келиб қайси терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш масаласи кўтарилса, танлаш ҳуқуқи ўғлининг ихтиёрида. Ҳозирда Энцо «Реал Кастилья» сафида учинчи лигада тўп сурмоқда.

Асосий позициялари - сўл қанот ва марказий ярим ҳимоя. Жорий мавсум 31 марта майдонга тушиб, 5та гол ва шунча самарали узатмани амалга оширди. Мавсум арафасида футболчини ижарага олиш учун «Мидлсбро» ва Испаниянинг бир қатор клублари уриниб кўришганди. Лекин келишув амалга ошмай қолди. Майдондаги ҳаракатлари ва натижаларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Энцодаги жиззакилик Зайниддинни эслатади: мавсум давомида олинган 7та сариқ ва битта қизил карточка ҳужумкор ярим ҳимоячи учун кўплик қилади.

Айтганча, буюк афсонанинг ўғли эканлиги футболчига бироз халақит ҳам беради. Уни шунчаки Энцо Фернандес, деб чақиришларини ёқтиради. 22 ёшли ярим ҳимоячи «Реал»нинг асосий таркибидаги дебютини 2016 йил 30 ноябрда Испания кубоги доирасидаги «Култураль Леонесу» клубига қарши баҳсда нишонлади. Энцо танаффусдан кейин Иско ўрнига майдонга тушди ва 18 дақиқадан сўнг Мариано Диас томонидан узатилган тўпни голга айлантирди. «Сантьяго Бернабеу»даги учрашув «Қироллик клуби»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Люка Зидан

Зизунинг иккинчи фарзанди номаълум сабабларга кўра дарвозабонликни танлади. Унинг «Кастилья»­даги фаолияти ҳам отасининг даврида бошланди. Лекин тараққиёти акасиникидек шиддатли эмас. Дарвозабон мезонига нисбатан олганда, Люка унчалик бўйдор эмас (181 см.). Мураббийларнинг фикрича, оёқлари билан яхши ўйнайди, тўпга чиқишда ишончли ҳаракатланади. Мутасаддиларнинг 18 ёшли иқтидор соҳибидан умидлари катта. Люка халқаро ареналарда Франция шарафини ҳимоя қилиш ниятида. 2015 йили Болгария мезбонлигида ўтган (U-17) доирасидаги турнирда қитъа чемпионлигига эришган. Аммо жорий мавсум 

ДАВОМИ

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 02:06, 08.05.2017.
Ўқилди: 9433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.