УЕФА Европа лигасининг яримфинал жавоб ўйинларида ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди.
“МЮ” - "Сельта" ўйинини Овидиу Хацеган бошчилигидаги руминиялик реферилар бригадаси бошқаради. Қанот ҳакамлари - Октавиан Шовре, Себастян Георге. Ёрдамчилар - Раду Петреску, Себастян Колцеску. Тўртинчи ҳакам - Раду Гигуляк.
"Лион" - "Аякс" баҳсини польшалик Шимон Марчиняк бошқарадиган бўлди. Рефери ассистентлари - Томаш Листкевич ва Павел Скоколницки. Ёрдамчилар - Павел Рачковски, Томаш Мусял. Тўртинчи рефери - Радослав Сейка.