WSB чорак финалида Кубанинг Cuba Domadores жамоасига дуч келган Uzbek Tigers жамоаси 13 май куни Самарқандда биринчи жангларни ўтказади.
Бокс федерацияси матбуот хизмати «Кун»га Самарқандда рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар номини маълум қилди.
-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев
-64 кг: Иқбол Холдоров
-75 кг: Исроил Мадримов
-91 кг: Санжар Турсунов
Жавоб беллашувлари 19 майга белгиланган.
Мазкур мусобақа ўзбекистонликлар учун ҳисоб бўйича иккинчисидир. Бир йил аввал Uzbek Tigers дебют мавсумида ярим финалга қадар етиб борган бўлиб, финал остонасида айнан Cuba Domadores’га имкониятни бой берганди. Кейинчалик кубаликлар чемпион бўлишганди.
Агар Uzbek Tigers жиддий рақибга қарши иккиталик жангда ғалаба қозонса, ярим финалда Italia Thunder - Colombia Heroicos жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Ярим финал учрашувлари 9-10 ва 23-24 июнга мўлжалланган. Финал 31 июн ва 1 июль кунлари бўлиб ўтади.