Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Футболчи Томас Мюллернинг уч ҳаёти

Баҳо:
+ | -

27 ёшига келиб Томас Мюллер футболдаги учинчи ҳаётини яшаяпти ва ҳамон феномен бўлиб қолмоқда. «Улар жисмоний томондан жуда кучли ва ҳеч қачон темпни пасайтиришмайди. Бу идеал даражадаги жамоа, бизга жуда ва жуда қийин бўлди», — деганди Чемпионлар Лигаси ярим финали (2009/10)дан сўнг «Лион» бош мураббийи Клод Пюэль. Французларга бор-йўғи икки бор зарба бериш имкони берилди, холос. Ван Галл учун мудофаа ҳужумдан бошланди ва голландияликка керакли ритмни яратиб берган футболчилар - Томас Мюллер ва Ивица Олич бўлишди. Уларнинг мудофааланишдаги билимлари, прессинг ҳосил қилишдаги қобилиятлари, шунингдек, рақиб тўпни йўқотган заҳоти бўш зоналардан тезлик билан фойдалана билишлари рекордмайстернинг версияси асоси бўлиб хизмат қилди.

Ван Галнинг тан олишича, у «Барселона» услубларидан илҳомланган, Йоахим Лев эса термадаги бавар услубларига урғу берган, ўшанда номи ҳеч кимга маълум бўлмаган Мюллерга эса унданда меҳнаткашроқ Мирослав Клозе кўмаклашганди.

Томас Мюллернинг футболдаги биринчи ҳаёти шундай бошланганди. 1,5 йил давомида у Ван Галл бошчилигида «Бавария»нинг 2-жамоаси футболчисидан жаҳон сенсациясигача бўлган йўлни босиб ўтди - немис клубининг асосий ўйинчисидан, ЖЧнинг бош кашфиётигача. Маълум бўлишича, ҳимоячилар бундай услубга мутлақо тайёр эмас эканлар — Мюллер тўп бор жойда эмас, у ошириладиган ерда пайдо бўларди. Асосий фазилати — вақтида ҳимоячилардан ортга бир қадам ташлаш, тактик ва позицион фикрлаш бўлиб, бунга концентрациянинг юқори босимини ҳам қўша билганди.

Мюллер Чемпионлар Лигаси финалини - «Интер»га қарши баҳсни ўтказиб юборди, балки, ўшанда у мавсумдаги ягона хатога йўл қўйгандир - жамоаси 0:1 ҳисобида ортда бораётганида яхши позициядан мўлжални аниқ ола билмади, оқибатда немислар мағлубиятга учрашди. Бироқ ёш ҳужумчини бу синдиролмади. Бир ойдан сўнг у ЖАРда «ёнди», чорак финалда Диего Марадонага исми-шарифини ёдда қолдиришга мажбур қилди, бироқ иккинчи сариқ карточкани олди. Маълум бўлишича, қисқа фурсат ичида Мюллер Германия термаси учун шу даражада керакли ўйинчига айланиб улгурган эканки, унинг дисквалификацияси Михаэл Баллакнинг Корея тарихини такрорлаш бўлиб қолди — энг асосий баҳсда Томаснинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Учинчи ўрин учун ўйинда эса Мюллер яна энг яхши бўлди.

Юппе Хайнкес даврида Мюллер услубини автомат даражасига етказди ва тахминан минглаб мақолаларнинг қаҳрамонига айланди. Уни «Европадаги энг сирли футболчи», «Фазилатларсиз «қотил», деб ҳам аташди. Бьорн Андерссон - «Бавария»нинг ёш координатори эса (айнан у «Уэмбли»даги Чемпионлар Лигасидаги немислар авлодини тарбиялаган) тўпга биринчи тегинишга алоҳида аҳамият берарди. Шведнинг фикрича, айнан тўпни идеал даражада ўзига бўйсундириб олиш Мюллерга жарима майдонида устунлик яратган — у тўпни қай тарзда қабул қилиб олишни эмас, жамоадошлари, ҳимоячилар ва дарвозабон қаерда жойлашганлигига аҳамият қаратган.  Шу тариқа Томас хотиржамлигини йўқотмасди ва бу бошқа футболчилардан уни ажратиб турарди.

2013 йилдаги буюк Мюнхен треблидан сўнг, жамоада Хосеп Гвардиола пайдо бўлди ва кўпчилик  Мюллер каталониялик учун керакли футболчига айланиши борасида ўйга толди. Аммо улар бир-бирлари учун ўта зарур бўлиб чиқишди. Пеп Мюллерга хоҳлаган пайтда суяниш мумкинлигини биларди (2014/15 йиллар мавсумида ҳужумчи еттита позицияда ўйнашга улгурди), Мюллер бўлса мураббийга унинг ғояларини амалга оширишда ёрдам бераётганидан мамнун эди. «Мен турли позицияларда ўйнаётганимдан хурсандман, мураббий кенг имкониятлар бераётгани омадим келганидан. Майдондаги анархияга жавобгарман», — деганди футболчи  Гвардиола ҳақида тўхталаркан.

Бу унинг иккинчи ҳаёти эди.  У «қотил-механик»дан «амалиётчи анархист»га - нафақат жарима майдонида, балки унинг ташқарисида ҳам доимо ҳаракатда бўлган ўйинчига айлана бошлаганди. Қиммати фақатгина ста-тистика бўлибгина қолмади, боиси у тўпга тегинмай ҳам голли вазиятлар яратар, яъни ўз ҳаракатлари билан ҳимоячиларни адаштирарди. Футболчи рақиб дарвозаси олдида қўлга тушмасга айланди — Бразилиядаги ЖЧда «тоза форвард» бўлиб майдонга тушмагани ҳолда, рақиб жарима майдонида тўпга энг кўп тегинган айнан Мюллер эди. Гвардиола бу футболчида унинг услубига мутлақо ёт бўлмаган идеал даражадаги тактик қуролни яратди: рақиблар Мюллернинг услубига қай тариқа тайёрланишни билишмасди, боиси у мураббийдан қандай топшириқ олиб майдонга тушишидан бехабар эдилар.

Карло Анчелотти Томас Мюллернинг футболдаги учинчи ҳаётини қай тарзда бошлаганини англаш учун

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:56, 11.05.2017.
Ўқилди: 3644 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.