Daily Star нашрининг хабарига кўра, “Челси” бош мураббийи Антонио Конте ўз жамоаси таркибида“Атлетик” клуби ҳимоячиси Эмерик Лапортни кўришни истамоқда.
Бундан ташқари, Конте “Валенсия” клуби марказий ҳимоячиси Эсекьел Гарайни ҳам кузатиб келмоқда.
Маълум бўлишича, “аристократлар” Лапорт трансфери учун “Атлетик”га 55 миллион фунт тўлашга тайёрликларини билдиришган.
Маълумот учун, мавсум якунида “Челси”ни Жон Терри тарк этади, айнан шу сабабдан Конте Терри ўрнига номзод қидирмоқда.