Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

«Малага» президенти «Барселона» ҳақидаги қўпол гаплари учун жаримага тортилди

Баҳо:
+3 | -

«Малага» президенти Абдуллла бин Носир Ас-Соний «Барселона» клуби ва унинг мухлисларига қарата айтган кескин гаплари учун жазоланди.

Аввалроқ, «Барселона» мухлисларидан бири Ас-Сонийга твиттерда мурожаат қилиб, Примеранинг сўнгги турида «Реал»ни мағлуб этишни илтимос қилган ва бу билан жамоаси чемпион бўлишига умид билдирганди.

Ас-Соний эса унга кескин оҳангда жавоб бериб: «Оллоҳнинг мадади билан «Реал»ни тошбўрон қиламиз. Бироқ, Мичел ҳақидаги ёлғон гапларидан сўнг, Каталония ташландиқлари чемпионлик таъмини тотмагай» - деб ёзди.

Гап шундаки, айни пайтда «Малага» клубини бошқараётган Мигел Мичел «Реал»нинг собиқ футболчиси ҳисобланади. Яқинда у «Реал»га чемпионлик тилашини, аммо унга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушишини айтганди. Каталонияликлар эса «Малага» «Реал»га қаршилик кўрсатмайди деган гап-сўзларни тарқатишганди. Хусусан, бош мураббий Луис Энрике киноя билан: «Малага»нинг ғалабасига умид қилишимиз мумкинми? Агар бувимнинг ғилдираклари бўлганида, у велосипедга айланиб қоларди» - деганди.

Кейинчалик, Ас-Соний қўпол гаплари учун узр сўраган бўлса-да, барибир 3500 евро миқдорида жаримага тортилди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:57, 12.05.2017.
Ўқилди: 8580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик