Европа Лигасининг яримфиналидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Селта” жамоаларининг (1:1) учрашувидан сўнг манкунианликлар бош мураббийи Жозе Моруиньо журналистлар саволларига жавоб берди.
Жозе, финалга чиқиш сизу учун қандай аҳамиятга эга?
Бу биз учун яна бир соврин ютишга ва Чемпионлар лигасига чиқиш ҳамда мавсумни юқори нотада якунлаш учун қулай имконият ҳисобланади.
Жозе, сиз ўйиндан аввал бу баҳс клуб тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бири деб айтдингиз, нима деб ўйлайсиз жамоа шу даражада ўйин намойиш қила олдими?
Мен буни бошқа маънода айтган эдим. “Манчестер Юнайтед” ўз тарихида жуда кўплаб яримфинал ва финалларда иштирок этган ва Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучган жамоа ҳисобланади. Шундай экан бу баҳс клуб тарихидаги ёки менинг мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим учрашув эмас. Лекин “Селта” учун бу клуб тарихидаги энг муҳим учрашув ҳисобланар эди ва мен уларнинг ғолиб бўлиш истакларига мос даражада бўлишимиз кераклигини айтган эдим. Ўйин сўнггида, рақиб бизга нисбатан кучи ўйнади ва бизга етарлича бош оғриқ бўла олди. “Селта”нинг ғолиб чиқишга бўлган ҳоҳиши эса ўйин охирига қадар сезилиб турди.
Эрик Байи билан содир бўлган ҳолат ҳақида нима дейсиз?
Кечирасиз, аммо мен ўша ҳолатда нима бўлганини кўрмадим ва такрорий лавҳага ҳам кўзим тушмади.
Айтингчи, финалда жамоангиз “Аякс” билан муаммога дуч келиб қолса, унда улар бу вазиятдан чиқиб кета олишадими?
Ҳар бир ўйин бу алоҳида тарих, лекин бизнинг муаммомиз шундан иборатки, шогирдларим энг яхши футбол намойиш этаётганларида ҳам кўп гол ура олишмаяпди. Ўйинимиз қовушмаса унда биз муаммолар гирдобида қолиб кетмоқдамиз. Ўйлашимча биз Вигода яхши ўйин намойиш қила олдик. Мен дастлабки дақиқаларданоқ ҳотиржамлик билан ўйинни кузатиб бордим. Мен рақиб бизнинг дарвозамиз қаршисида бирорта вазият яратганини ҳам кўрганим йўқ.
Чемпионатнинг сўнгги турида мен кўплаб ўзгаришлар қилишим мумкин. Биз қониқарсиз натижа қайд этсак ҳам, ҳеч ким бизни койимайди. Сабаби биз икки кундан сўнг финалда иштирок этишимиз керак.
Учрашувдан сўнг сиз “Селта” мухлисларини олқишладингиз…
Мен уларнинг уйда ва меҳмонда кўрсатган ўйинлари учун уларни олқишладим. Улар ўз ўйинлари ва жамоалари билан фахрланишлари мумкин. Мен уларни тушинаман, сабаби мен ҳам яримфиналда мағлуб бўлганман. Умид қиламанки, “Селта” футболчилари уйга қайтишганида уларни шунга мос тарзда кутиб олишади.