Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Олий лига. “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги "Водий дербиси"да дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 10-тур учрашувлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди.

Муросасиз курашларга бой ва ҳужумкор руҳда ўтган беллашувда ғолиб аниқланмади.
Илк дақиқалардан икки жамоа футболчилари тўпга эгалик қилиш ва майдонда ҳар бир қарич ер учун эгалик бўлиш мақсадида шиддатли футбол намойиш этишди. Тайм ўрталарига келиб “Навбаҳор”нинг ташкил этган босими ўз самарасини келтирди. Ойбек Қиличев жарима тўпини ўйинга киритгач, “Қўқон-1912” жарима майдонида юзага келган пала-партишликдан Неманья Йованович унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби кескин вазиятларга бой, кўплаб қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. 67- дақиқада Меҳмоновнинг қанотдан оширгани тўпини Отахонов дарвозага тўғирлай олмади. Аббосга бу вазиятда бироз омад етишмади. Ўйингоҳга йиғилган мухлислар сўнгги дақиқаларгача “Навбаҳор”нинг ғалабасига умид қилиб туришганди. Аммо бош ҳакам 87-дақиқада Жавоҳир Сиддиқовни Аббос Отахонов ўз жарима майдонида қўполлик ишлатиб тўхтатди деб ҳисоблади ва пенальти белгилади. Уни амалга оширган Мурод Холмуҳаммедов мўлжалда адашмади. Шундай қилиб “Водий дербиси”да жамоалар дурангга имзо чекишиди.

Олий лига, 10-тур
12 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 20220 томошабин.
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1 (1:0).
Голлар: Н. Йованович (23) – М. Холмуҳаммедов (90 пен)
Ҳакамлар: В. Коваленко – 8,7, М. Саидқосимов – 8,6, А. Цапенко – 8,4, Ж. Мухторов - 8.
Назоратчи – С. Эрматов.
ПФЛ вакили – А. Иноятов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёсжон Комилов (44. Дарко Станоевич, 7), 7. Ойбек Қиличев (11. Абдуазиз Султонов, 81), 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович (8. Равшан Хурсанов, 65).
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (8. Собир Ҳамидов, 75), 10. Жавоҳир Сиддиқов, 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров, 46), 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов, 46), 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Огоҳлантиришлар: А. Алиев (37), А. Саматов (54), М. Ғофуров (59), А. Турғунбоев (67), Д. Жабборов (89) – Д. Гожкович (25), А. Мерзляков (90+3).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:03, 12.05.2017.
Ўқилди: 4925 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.