"Бавария"нинг италиялик бош мураббийи Карло Анчелотти "Челси" билан Англия чемпионлигини қўлга кириоган ватандоши Антонио КОнет ҳақида фикрларини билдирди.
"Конте мўъжиза яратгани йўқ, аммо яхши иш олиб борди. У ўз футбол тушунчасини ҳаётга татбиқ эта олди. Антонио ишлар яхши кетмаётгнини билиб, ўйин усулини тўлиғича ўзгартирди ва муваффаққият калитини топа олди.
"Челси" Моуриньо давридагидан катта фарқ қилмасди, аммо унда янги шахслар пайдо бўлди. Кантенинг сотиб олиниши бутун мавсумга татийдиган иш бўлди. Азар ва Коста аввалги формаларига қайтишди. Давид Луис яхши ўйинлар кўрсатди. Конте ҳурматга лойиқ", - дейди Анчелотти.